Яқинда Тошкент шаҳридаги Бунёдкор кўчасида тўртта «Range Rover» автомобилидан иборат тўй кортежи йўл патрул хизмати ходимлари тарафидан тўхтатилиб, давлат қонунига асосан энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдоридаги жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги йилларда республикада ҳашаматли автомобиллардан иборат тўй ва бошқа тантаналарга тегишли кортежлар деярли урфга айланди. Бу автомобилларнинг ҳайдовчилари аксар ҳолатларда маст ҳолда рулга ўтиришарди. Шу сабабли ҳам жуда кўп маротаба айнан кортежлар айби билан йўл қоидалари қўпол тарзда бузиб келинган, бегуноҳ фуқаролар автоҳалокатга учраб жиддий жабр кўрган.
Энди бу дабдабаларга қонун йўли билан чек қўйилди. Кортежлар ҳайдовчилари энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдоридаги жаримага тортилади. Агар яна қўлга тушишса, жазо оғирлаша бориши алоҳида қайд этиб ўтилган. Қонунга бўйсунмаган ҳайдовчилар ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир умрга маҳрум этилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади

Тошкентда тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди

Тошкентда тўй кортежи автомобиллари жаримага тортилди

Ўзбекистонда Beeline 3,3 миллион долларлик жаримага тортилди

Энди "фоҳишахона"ларга борган эркаклар ҳам жаримага тортилади...ми?

Тўй кортежи ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилди (видео)