Газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналардан бехатар фойдаланишга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорда таъкидланишича, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларининг сони 670 тага етди ва автотранспорт воситаларининг 50 фоиздан ортиғи муқобил ёқилғи сифатида сиқилган табиий газдан фойдаланмоқда.
Шу билан бирга, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида газ баллонларини тўлдиришда, газ баллони ускуналарининг бириккан жойлари зичлиги ва ишончлилигини даврий синовдан ўтказишда, шунингдек, эскирган газ баллонларидан фойдаланиш оқибатида белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари учрамоқда.
Бу каби қоидабузарликлар инсонлар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказадиган ва кўпинча ўлим билан тугайдиган бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, 2018 йил 18 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Когон туманида “Исузу” йўловчи автобусида ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган.
Қозонхона ускуналаридан фойдаланиш ишончлилигини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларни табиий газ билан таъминлаш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, энергия таъминоти ва энергия самарадорлиги масалаларига етарлича эътибор қаратилмаяпти.
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналарни хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини оширишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди.
Шунингдек, қарорга мувофиқ газ баллонлари билан жиҳозланган ва йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт воситалари (таксилар)ни 2018 йил 1 декабргача, жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари ҳамда ташкилотларнинг газ баллонлари билан жиҳозланган ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ва юкларни ташишда фойдаланиладиган махсус техникаси – техник кўрикни ўтказишнинг белгиланган муддатларида хатловдан ўтказилиши белгиланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

10дан ортиқ автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди

ИИВ автотранспорт воситалари бўйича эслатма билан чиқди (видео)

Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида нарх оширилмоқда

Ҳукумат қарори: 2019 йил июлидан барча такси ва автобусларда видеорегистраторлар бўлиши керак

Ўзбекистондаги барча газ қуйиш шохобчалари ва газ-баллонли автомобиллар текширилади

Ўзбекистонда газ баллонли автомашиналарга кузатув назорат қурилмалари ўрнатилади