Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидовнинг «Вечерний Бишкек» нашрига хабар беришича, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пункти одатий режимда ишламоқда.
«Назорат-ўтказиш пункти ёпилмади. Чегарачилар чегара бўйлаб фуқароларни тартибга риоя этган ҳолда ўтказмоқда», - дея аниқлик киритган дипломат.
Шунингдек, Комил Рашидовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон Чегара хизмати фуқароларнинг ҳар икки томонга ўтиши муаммоларсиз ва ортиқча кечиктиришсиз амалга ошиши тарафдори. Билдирилишича, назорат-ўтказиш пункти халқаро мақомга эга ва кунига 24 соат ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонликлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидан (НЎП) олинган видеони вазиятга гувоҳ бўлганлардан бири Facebook’да эълон қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади