13:58 / 26.09.2018
8 164

Келини билан жиянини тутиб олган қайноға жиянининг қотилига айланди

Келини билан жиянини тутиб олган қайноға жиянининг қотилига айланди

Жорий йилнинг 8 август куни жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят Ромитан туман суди раиси У.И.Бозоров томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбланган Хўжаев Ёрмат Исломовичга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Суднинг ҳукмига кўра Ё.Хўжаев спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда 2018 йил 20 март куни соат 20:00ларда укаси Н.Хўжаевнинг хонадонига бориб, ошхонада турган ўткир тиғли ошхона пичоғи билан қуролланади. Шундан сўнг “Қоқиштувон” қишлоғида яшовчи жияни Мирзаев Элнур Элмуродовичнинг яшаш уйига бориб, уни ҳовлининг орқа томонига олиб ўтади ва Э.Мирзаевга укаси Ф.Хўжаевнинг турмуш ўртоғи М.Полвонова билан ишқий муносабатлари ҳақидаги гап бутун қишлоқда тарқалганлиги, бу каби номаъқул ишларни қилмаслиги, оиласи шаънига доғ тушираётганлиги ҳақида айтади. Ўртада келиб чиққан жанжал оқибатида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғини Э.Мирзаевнинг қорин соҳаси ўнг томонига бир маротаба урганида Э.Мирзаев бақириб қариндошларини ёрдамга чақиради. Ё.Хўжаев эса ҳодиса жойидан қочиб кетади. Жабрланувчи Э.Мирзаев олган жароҳати натижасида вафот этган.

Суд судланувчи Ё.Хўжаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг шахсини, ижтимоий аҳволи ва оилавий шароитини, 3 нафар фарзанди борлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, уни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, шу модда билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келини билан жиянини тутиб олган қайноға жиянининг қотилига айланди