15:13 / 16.10.2018
3 344

Азиз Санжар: "Мен бу ота Ватанга ёшларни илмга руҳлантириш учун келдим​"

Азиз Санжар: "Мен бу ота Ватанга ёшларни илмга руҳлантириш учун келдим​"
Ўзбекистон миллий университети раҳбариятининг расмий таклифига биноан Шимолий Каролина университети (АҚШ) Биокимё ва биофизика профессори, 2015 йил Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар 2018 йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон ташриф буюрди.

Ташрифнинг биринчи куни олим Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, ЎзМУ ректори Авазжон Марахимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовлар билан учрашди. Ташриф давомида олим дил сўзларини баён қилди:

“Ўзбекистонга келиш мен учун шараф. Мен нафақат туркияликман, балки ўзбекистонлик туркман. Ўзбекистон менида ватаним. Таклиф учун ташаккур. Мен қардошларимни кўришга келдим. Нобель мукофотини мен барча туркий халқлар учун олдим. Бу мукофот барча туркий халқларникидир. Очиғи, сизлардан сир сақламайман, бу нуфузли мукофотга сазовор бўлганимдан кейин мени дунёнинг турли нуқталаридан таклиф этишаяпти. Вақт нуқтаи назаридан, кўп таклифларни рад этишимга тўғри келади. Лекин турк қардошларимни, Ўзбекистоннинг бу таклифини бош устина қабул этдим. Бу менинг бурчим! Бу ерга ҳеч қандай моддий манфаатларсиз, соғинч билан келдим. Бу мени шу ота Ватан олдидаги қарзим! Энг асосийси мен бу ота Ватанга шу ердаги ёшларни илмга руҳлантириш учун келдим. Бугун барча турк ёшларни билимга қизиқтиришимиз, уларни илмга йўналтириш асосий вазифамиз ҳисобланади.. Уларни Ғарб илмидан кўпроқ бохабар қилиб, 5-6 ёшидан бошлаб тажриба, кашфиётлар сари илҳомлантиришимиз лозим.

Кичик ёшдан бошлаб, амалиётга эътибор қаратишимиз керак. Мен уз тажрибамдан шуни аниқ айтаман, барча муваффақиятларни калити — тажриба ва амалиёт. Мен буни айтишдан чарчамайман. Мени ўзбекистонлик ёшларга айтадиган гапларим кўп.”


Ташрифнинг иккинчи куни мамлакатда илм-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланади. Жумладан, ЎзМУда “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” деб номланган халқаро илмий анжуман ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда республика ҳамда хорижий давлатлардан етакчи олимлар, Ўзбекистон Фанлар Академияси, вазирликлар ва элчихоналар вакиллари иштирок этади. Конференция доирасида профессор Азиз Санжар ЎзМУ Фахрий доктори унвони тақдим этилиши кўзда тутилган.

Мазкур конференция буюк олимнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади. Азиз Санжар Ўзбекистон илм аҳли олдида чиқиш режалаштирилган..

Ташриф давомида профессор Азиз Санжар бакалавриат, магистратура, докторантура таҳсил олувчилари ва тадқиқотчиларга “ДНКнинг тикланиши, саратон ва кимёвий даволаш” мавзусида онлайн маъруза ўтади. Мазкур маъруза республиканинг барча ОТМлари видеоконференция студияларида трансляция қилинади.

Шунингдек, профессор Азиз Санжарнинг “Фан ва миллий тараққиёт” мавзусида Ўзбекистон ёш олимларига мурожаати режалаштирилган. Сўнгра, олим ЎзМУнинг Тармоқлараро молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этади.

Шу йилнинг 18-21 октябрь кунлари профессор Азиз Санжар Урганч, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий меъморий обидаларини зиёрат қилиш учун ташриф буюради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Азиз Санжар: "Мен бу ота Ватанга ёшларни илмга руҳлантириш учун келдим​"