Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги Қонуни билан Уй-жой кодексининг 32-моддасига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
У қуйидагича баён этилган: уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи унинг вафотидан кейин очиладиган мерос таркибига кирмайди.
Ушбу қоида кимларга тааллуқли? Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш жараёнида икки тоифадаги субъектлар иштирок этади:
мулкдорлар — уй-жойни шахсан сотиб олган ёхуд уй-жой бепул берилган («Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг 7, 8-моддалари; 19.08.1992 йилдаги ПФ-455-сон Фармоннинг 1-банди; ВМнинг 1.03.1993 йилдаги 114-сон қарори 8-банди ва бошқаларга қаранг) ҳамда мулк ҳуқуқига доир давлат ордери уларнинг номига расмийлаштирилган фуқаролар;
хусусийлаштиришга розилик берган шахслар — хусусийлаштириш пайтида уй-жойда прописка қилинган, хусусийлаштириш учун аризада кўрсатилган ва унга «розиман» дея қайд этиб имзо чеккан барча вояга етган фуқаролар.
Кейингилари фақат хусусийлаштирилган турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, бироқ унга бўлган мулк ҳуқуқини олмайдилар. Бироқ ыонун хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш учун уни хусусийлаштиришга розилик берган барча шахсларнинг розилигини талаб қилади. Умумий қоидага кўра бу — умумий мулк аломати. Эҳтимол, шу сабабга кўра Олий суд Пленуми хусусийлаштиришга розилик берган барча шахсларни хусусийлаштирилган турар жойнинг биргаликдаги мулкдорлари, турар жойнинг ўзини эса уларнинг умумий мулки дея эътироф этар.
Етарлича зиддиятли вазият юзага келиб, у қонун ижодкорларини Уй-жой кодексининг 32-моддасига аниқлик киритишга мажбур қилди.
Янгилик мулкдорларга дахл этмайди — мулк ҳуқуқи илгаригидек умумий тартибда мерос қилиб олиниши мумкин (қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам, таҳр.). Шу сабабли, агар квартира (уй) улушли мулк ҳуқуқида бир нечта вояга етган оила аъзолари номига рўйхатдан ўтказилган бўлса (Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, уй-жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг 11-бандига қаранг), уларнинг ҳар бири тенг даражада ўз улушини мерос қилиб бериши мумкин.
Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, қўшимча 2019 йил 1 январдан кучга киради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди