23:06 / 21.10.2018
4 371

Сергелида тўппончадан ўқ узган шахс ушланди (видео)

Сергелида тўппончадан ўқ узган шахс ушланди (видео)
Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 12.00да Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган авто эҳтиёт қисмлари бозори оралаб қўлида тўппонча билан юрган шубҳали шахс аниқланган.

Атрофдаги харидор ва сотувчилар эътиборини тортган шахс ҳақида ИИБ ходимларига мурожаат қилингач, воқеа жойидан узоқда бўлмаган ИИБ ходимлари шубҳали шахс билан суҳбатлашган.

Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Н.А. пневматик тўппонча билан ҳавога ўқ узгандан сўнг, атрофдагиларнинг эътиборини тортган. Н.А. қариндошининг туғилган кунини ўзига хос нишонлаш учун қўлидаги пневматик қурол билан ҳавога ўқ узгани билдирилди.

Тошкент шаҳар ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Н.А. воқеа жойидан Сергели тумани Ички ишлар бўлимига келтирилган. Айни пайтда унинг ҳаракатлари ўрнатилган тартибда ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида тўппончадан ўқ узган шахс ушланди (видео)