
Олтиариқ туманида “омбор” вазифасини ўтаётган хонадон аниқланди. Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати бу ҳақида хабар қилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Олтиариқ туманида яшовчи Ф.Ю. исмли фуқаро ховлисида айланма йўллар орқали олиб кирилаётган товар-моддий бойликларини сақлаш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.
Тезкор тадбир давомида хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди ва бу ерда қўшни давлатдан олиб кирилган 30 турдаги 14 минг 647 дона товар-моддий бойликлари ноқонуний сақланаётганлиги маълум бўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 224 млн сўмни ташкил этади.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.Ю. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисм “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар