10:10 / 23.10.2018
5 302

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг «картошка уруши»

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг «картошка уруши»
Фото: gov.kg/Жанибек Керималиев
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан картошкани Ўзбекистон чегарасидан ўтказишмаётгани бўйича шикоятлар келиб тушмаган, дея маълум қилди Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири ўринбосари Жанибек Керималиев.

«Ўтган йили Ўзбекистон биздан кўп картошка олди. Тахминан 350 минг тоннагача етказиб бердик. Бу йил баҳоридан бошлаб, бизнинг картошкамизни бир томонлама равишда ўтказишмаяпти. Эҳтимол, улар ўз ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашмоқда, умуман олганда, «картошкада касаллик бор», деб маълум қилишди. Бироқ, бизнинг картошка жуда яхши ҳолатда.

Яқинда Тожикистонга ташриф билан борган бош вазир ҳамда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири музокаралар ўтказди, уларда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов очиб беришлари ҳақида айтди. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларидан картошкани чегарадан ўтказишмаётгани бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмади. Ҳозир қишлоқ аҳолиси картошкани бир килограмм учун 6-8 сом (700-900 сўм)дан сотишяпти. Нархларни воситачилар туширмоқда. Айни дамда бозор, дўконларда ўртача 12 сом (1,4 минг сўм)дан сотилмоқда», - деди Керималиев.

Шу билан бирга, 18 октябрь куни парламент мажлисида Қирғизистон СДП фракциясидан депутат Ирина Карамушкина шаҳар бозорлари ва гипермаркетларида асосан импорт қилинган мева-сабзавотлар сотилаётганини маълум қилди.

Депутат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, озиқ-овқат саноатини етарли даражада иш қилинмагани учун танқид остига олди. Ирина Карамушкинанинг фикрича, ҳукумат бу йил фермерлар томонидан етиштирилган ҳосилни сотиш йўлларини топиши керак:

«Ҳукумат шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Қирғизистондан 500 тонна картошка сотиб олишга тайёр эканини маълум қилганди. Бироқ, бугунги кунда Ўзбекистон томони картошка импортидан воз бош тортди. Сабаби нимада? Қишлоқлар аҳолисига ёрдам бериш учун вазирлик қандай чоралар кўрди? Бугунги кунда улар картошкани бир килограмм учун ҳаттоки 5 сом (590 сўм)дан сота олмаяптилар, уларда ҳосилни сақлаш учун имконият ҳам йўқ», - деди Карамушкина.

Дарвоқе, Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашевнинг фикрича, бу фақат вақтинчалик қийинчиликлар ҳамда тадбиркорлар картошка ҳосилини сақлаб қолиши керак, сабаби улар кейин уни юқорироқ нархда сотишлари мумкин.

«Бишкекда картошканинг улгуржи нархи 10 сом (1,1 минг сўм), чакана нархи эса 17 сом (2 минг сўм)гача чиқмоқда. Ҳамма ҳосил сотилади. Олибсотарлар ҳар бир килограммни фермерлардан 10-12 сом (1,1-1,4 минг сўм)дан сотиб олишмоқда. Келгуси ҳафтада картошка нархи кўтарилади. Олибсотарларнинг қўлига қараб турмаймиз, нархлар кўтарилади, чунки Ўзбекистон қимматроққа сотиб олишни бошлайди», - дея билдирди у.

Вазирнинг қўшимча қилишича, тақиқ фақат баҳорги картошкани олиб киришга амал қилган ҳамда ўзбек томони билан музокаралар давомида у бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бозорларида айни дамда бир килограмм картошка 1,5-3 минг сўм туради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг «картошка уруши»