15:08 / 26.10.2018
3 119

Хоразмга жорий йилнинг тўқкиз ойида 1 млн сайёҳ келди

Хоразмга жорий йилнинг тўқкиз ойида 1 млн сайёҳ келди
Хоразм вилоятига шу йилнинг тўққиз ойида 1 013 239 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Шулардан 76 115 нафари хорижий, 937 124 нафари маҳаллий сайёҳлардир. Бу ҳақда Turon24га вилоят туризмни ривожлантириш департаментининг матбуот котиби Азиза Ражабова хабар берди.

Хоразмда бугунги кунда 60 дан ортиқ меҳмонхона сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Жорий йил охиригача яна 17 та меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Улар ишга тушгач, меҳмонхоналардаги ўринлар сони 850 тага кўпаяди.

Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоятда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича 20 та лойиҳанинг манзилли рўйхати ишлаб чиқилди. Шундан 11 таси Хива, 6 таси Урганч шаҳарларида, 2 таси Боғот, 1 таси Хонқа туманида жойлашган. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан қўшимча 194 та ўрин яратилади.

Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида 38 ўринли 4 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, ягона реестрга киритилди. Жумладан, Урганч шаҳрида 1 та “Нептунмакс” оилавий корхонаси (ОК) томонидан 10 ўринли, Хива шаҳрида 3 та “Хива боғча дарвоза” ОК томонидан 10 ўринли, “Хива Азим ота” ОК томонидан 8 ўринли, “Абдулла Шарофат” ОК томонидан 10 ўринли оилавий меҳмон уйлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.

Сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатишнинг сифат даражасини кўтариш мақсадида шу йилнинг ўзида “Asia Khiva” масъулияти чекланган жамияти томонидан 43 ўринли “Gоlden dragоn” русумли автобуслар, шунингдек, “Озод Қутлимурод” корхонаси томонидан 33 ўринли туристик синфга мансуб автобус харид қилинди ва бугунги кунда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Йил якунигача соҳадаги транспорт инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 10 та туристик тоифадаги автобус, 10 та электромобил сотиб олиниши белгиланган.

Маълумот ўрнида: айни пайтда вилоятда 89 та сайёҳлик ташкилоти, 26 та туристик фирма фаолият юритмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмга жорий йилнинг тўқкиз ойида 1 млн сайёҳ келди