16:21 / 26.10.2018
3 831

Ўзбекистонда нон ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар рўйхатидан чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда нон ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар рўйхатидан чиқарилиши мумкин
Ўзбекистонда қолипли нонни ижтимоий аҳамиятга молик стратегик товарлар ҳамда хизмат турлари рўйхатидан чиқариш таклиф этилмоқда. Ушбу таклиф Вазирлар Маҳкамаси томонидан Муҳокама порталига киритилган.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, давлат қолипли нон ва нон маҳсулотлари нархини назорат қилиш ҳуқуқини йўқотади.

Ҳозирда қолипли ноннинг қиймати 1050 сўмни ташкил этади. Ушбу нарх сентябрь ойи ўрталарида ўрнатилганди. Ундан олдин қолипли ноннинг нархи 650 сўм эди.

Жорий йилнинг 15 сентябридан қолипли ноннинг нархи салкам 2 бараварга ошганди.

Ижтимоий аҳамиятга молик стратегик товарлар ҳамда хизмат турлари рўйхатига аҳолининг талаби юқори бўлган товарлар ва хизматлар киради. Айрим товарларни ишлаб чиқариш учун давлат монополияси яратилган. Мазкур рўйхатдаги товарлар ва хизматлар нархлари ҳукумат қарорларига мувофиқ тартибга солинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда нон ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар рўйхатидан чиқарилиши мумкин