date
views 4 475

Коллеж муаллими дарсга кечиккан талабаларни калтак ва ҳақорат билан қарши олди

Коллеж муаллими дарсга кечиккан талабаларни калтак ва ҳақорат билан қарши олди
Бу воқеа ҳозирча тахмин қилишларига кўра, Намангандаги коллежлардан бирида содир бўлган. Шу масалага бағишланган видеоёзув интернет сайтларига аллақачон тарқалиб улгурибди.

Кадрда кўриниб турибдики, муаллим дарсга кечиккан талабалардан айримларининг юзига тарсаки тортган, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Мутахассисларнинг гапига қараганда, кейинги пайтларда ҳақиқатан муаллимлар томонидан ўқувчи ва талабаларни калтаклаш, ҳақоратлаш ҳодисалари кўп учрай бошлади. Ишқилиб, ҳаммаси яхшиликка бўлсин! Муаллимларга ҳам, ўқувчи, талабаларга ҳам худо инсоф, тавфиқ берсин!

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коллеж муаллими дарсга кечиккан талабаларни калтак ва ҳақорат билан қарши олди