date
views 6 158

Қорақалпоғистондан одамлар кўчиб кетишяптими?

Қорақалпоғистондан одамлар кўчиб кетишяптими?
Қорақалпоғистон Республикасида январь-сентябрь ойларида бошқа ҳудудларга кўчиб кетганлар сони 11 минг 436 кишига етди. Бу ҳақда Turon24.uz хабар бермоқда.

Аниқланишича, йил бошидан буён Нукус шаҳридан 2742 киши кўчиб кетган. Туманлар кесимида мазкур кўрсаткич Хўжайлида 964 киши, Амударёда 465, Берунийда 448, Қораўзакда 503, Кегейлида 801, Қўнғиротда 713, Қонликўлда 400, Мўйноқда 180, Нукусда 657, Тахиатошда 751, Тахтакўпирда 408, Тўрткўлда 408, Чимбойда 958, Шуманайда 465, Элликқалъада 573 кишини ташкил этди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида Қорақалпоғистонга 8,3 минг киши кўчиб келди. Миграция сальдоси минус 3,1 минг киши, 2017 йилнинг мос даврида минус 3,3 минг киши бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистондан одамлар кўчиб кетишяптими?