09:43 / 31.10.2018
3 743

Ўзбекистонда нон экспортига чекловлар олиб ташланади

Ўзбекистонда нон экспортига чекловлар олиб ташланади
Ўзбекистонликлар 2019 йилдан бошлаб нонни чекловларсиз экспорт қилиши мумкин. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг савдони эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш бўйича фармони лойиҳасида келтирилган.

Экспортни ва ички савдони ривожлантириш, рақобатни ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги товарлар экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинади:

- нон-бўлка маҳсулотлари;
- шакар;
- ўсимлик мойи;
- чўчқа гўшти;
- парранда гўшти;
- волфрам рудалари концентратлари;
- ипак чиқиндилари.

Нон нархи Ўзбекистонда кўп йиллар давомида ижтимоий муҳим товар сифатида давлат тарафидан белгилаб келинган. Бундан ташқари, 1-навли ун нархини ҳам давлат белгилайди. Жорий йилнинг 15 сентябридан ун нархи 930 сўмдан 1400 сўмга кўтарилиб, бўлка нон нархи давлат тарафидан белгиланиши бекор қилинган. Бу ноннинг нархи қарийб икки баравар ошиб кетишига олиб келган.

Ҳозир нон нархи Тошкент шахрида 1050 сўмни ташкил этади. Ноябрь ўрталаридан ун нархининг давлат тарафидан белгиланиши ҳам бекор қилинади. Бунинг оқибатида ун ва нон нархи янада ошиши кутилмоқда.

Ўтган ҳафтада нонни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар қаторидан чиқариш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда нон экспортига чекловлар олиб ташланади

Жамият янгиликлари