01:20 / 31.10.2018
3 568

Ҳокимнинг мажлисини тасвирга олаётган хоразмлик журналист «қамоқ»қа олинди

Ҳокимнинг мажлисини тасвирга олаётган хоразмлик журналист «қамоқ»қа олинди
“Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. ОАВ да тарқалган хабарга кўра унга Қўшкўпир тумани маъмурий ишлар судининг қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан шундай жазо тайинланган.

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, Давлатназар Рўзметов 2018 йилнинг 25 октябрь куни кечки пайт тўйда ўтирганда унга танишлари қўнғироқ қилишиб, Қўшкўпир тумани ҳокими мактаб директорлари, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарлари ва мактабгача таълим муассасалари мудирларини йиғиб пахта терими бўйича селектор йиғилиши ўтказаётганини, ҳукумат таълим ва тиббиёт ходимларини пахта йиғим-теримига жалб этишни тақиқлаганига қарамай, уларни мажбуран пахта теримига жалб этмоқчи бўлаётгани ҳақида айтишади.

“Давлатназар Рўзметов йиғилиш ўтказилаётган туман ҳокимлиги биносига кириб, мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга ола бошлади, – дейди исми ошкор этилишини истамаган манба. – Буни кўрган Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимов унинг кимлигини сўради. Журналист бунга жавобан: “Мажлис очиқми ёки ёпиқми? Очиқ бўлса ўтираман, ёпиқ бўлса чиқиб кетаман”, деб жавоб берди. Шундан сўнг хоким “Йиғилиш тамом” деб ҳаммага рухсат бериб юборди”. Шундан сўнг Д.Рўзметов туман ички ишлар бўлимига олиб борилиб, жамоат тартибини бузганлик, майда безориликда айбланади ва вилоят марказидаги ҳушёрхонада бир кун сақланади. Эртаси куни эрталаб эса қўйиб юборилган.

2018 йил 29 октябрь куни Қўшкўпир туман маъмурий ишлар суди унга нисбатан очилган ишни кўриб чиқиб, 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Айни пайтда вилоят прокуратурасининг ҳолат юзасидан расмий ахборот тақдим этилиши кутилмоқда.

Манба: 7news.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимнинг мажлисини тасвирга олаётган хоразмлик журналист «қамоқ»қа олинди