12:07 / 31.10.2018
8 808

Ўзбекистонда инкассация ҳизмати монополиясига чек қўйилади

Ўзбекистонда инкассация ҳизмати монополиясига чек қўйилади
Ўзбекистонда 2019 йилдан инкассация хизматларини кўрсатувчи янги ташкилотлар пайдо бўлиши мумкин. Президент Шавкат Мирзиёевнинг савдони эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш бўйича фармонига асосан нақд пул тушумини фақат Марказий банкнинг инкассация хизмати орқали топшириш тартиби бекор қилинди.

Пул тушумларини банкга топшириш учун тадбиркорлар энди инкассация ҳизматидан фойдаланиш шарт эмас. Ўз ҳохишига кўра, тижорат банкига ўзлари олиб бориб топширса ҳам бўлади. Бунда кунлик ўртача нақд пул тушими энг кам иш хақининг 20 бараваридан кўп бўлган корхоналар тушумини хар куни банкга топшириши лозим бўлса, пул тушими кам бўлган корхоналар пулни ўзлари белгилаган даврда топшириши мумкин.

"Инкассация хизматининг мутлақ монополияси бекор қилиниши ёки самонос (ўзи олиб келиб топшириш) га рухсат берилиши нақд пул қийматининг янада арзонлашуви томон ташланган муҳим қадамлардан биридир. Қувонарлиси, энди бутун дунёдаги каби банклар, савдо ташкилотлари ўзларининг мустақил инкассация хизматларини кўрсатувчи шўъбаларини ташкил этиши мумкин бўлади", - дея таъкидлайди блогер Александр Давлетов.

Фармонда бундан ташқари улгуржи савдо учун лицензиялашни ва махсус солиққа тортишни бекор қилиш, корпоратив карталардан фойдаланишни эркинлаштириш ҳам киритилган. Нон ва бошқа бир қатор товарлар экспорти бўйича чекловлар олиш ташланиши кўзда тутилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда инкассация ҳизмати монополиясига чек қўйилади