15:04 / 31.10.2018
3 716

Наманганда пахтага қум ва тупроқ аралаштириб топширган фермерлар қўлга олинди

Наманганда пахтага қум ва тупроқ аралаштириб топширган фермерлар қўлга олинди
Наманган вилояти Поп туманида уч нафар фермер пахтага 3 тонна қум ва тупроқ аралаштирилиб топшириш иши билан қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Наманган вилояти Поп тумани “Поп пахта тозалаш” АЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг жиноий режаларига нуқта қўйган.

Ўтказилган тезкор тадбирда, пахта топшириш Маскани бригадири Фурқат Раҳимов, “Шамсиддин-Дилдора” фермер хўжалигида терилган пахта хомашёси остига яширилган 1 тонна тупроқ ва қумни ўтказиб бериш эвазига Шуҳрат Усмоновдан 300 АҚШ доллари ва 400 минг сўмни олиб, қум ва тупроқни жамият ҳудудига тушириб чиққан вақтида ашёвий далиллар билан қўлга туширилди.

Шунингдек, тумандаги “Олтин замин Расул” ва “Абдурашид ота Т” фермер хўжаликларининг пахта хомашёлари олиб келинган транспорт воситаларининг ҳар бирида полиэтилен қопларда бўлган 1 тоннадан тупроқ ва қум борлиги аниқланган. Учта фермер хўжалиги томонидан 3 тонна қум ва тупроқ шу куни сотилган 9 694,7 минг сўмлик пахта хомашёси ўрнига ўтказилганлиги аниқланган.

“Бу ҳали ҳаммаси эмас, эътибор беринг жамият ҳудудидаги 27-бунтнинг ичида тупроқ уюмлари мавжуд бўлиб, пахта сақлаш майдончасида мавжуд хомашё 1-нав 1-синфга мансублиги ва уни ичига 1,8 тонна тупроқ аралаштириб юборилганлиги Департамент ходимлари томонидан фош этилди. Мазкур алмаштириб қўйилган тупроқ учун давлатдан 6,313 минг сўм пул ундирилган” дейилади ЎзА хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда пахтага қум ва тупроқ аралаштириб топширган фермерлар қўлга олинди