Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманининг 3-секторида жойлашган “Халқобод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига қарашли “Бўз овул” фермер хўжалиги томонидан олиб келинган 2110 килограмм пахта ўлчовдан ўтказилгандан кейин кўздан кечирилганда трактор тиркамасидаги пахта орасида одам борлиги аниқланган. Бу одам трактор тиркамасидан туширилиб қайта ўлчанганда, пахтанинг оғирлиги 2020 килограмм тош босган.
Яна шундай ҳолат: ушбу жамиятга қарашли “Б.Каримбердиев” пахта қабул қилиш пунктига “Аллияр Азамат” фермер хўжалиги томонидан олиб келинган 1426 килограммлик пахта хом ашёси ўлчангандан кейин текширувдан ўтказилганда, пахта юкланган трактор тиркамасининг остида жами 330 килограмм тупроқ солинган 5 халта ва 6 та тарвуз борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат инспекцияси Кегейли тумани бўлими ходимлари томонидан аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича бўлим томонидан маъмурий иш қўзғатилиб, туман маъмурий судига кўриб чиқиш учун юборилган.
Суд томонидан жорий йил 30 октябрь куни ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг бир баробаридан, яъни, 184 минг 300 сўмдан маъмурий жарима солинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Volkswagen ва Volvo компаниялари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилди
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"