
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Ўзбекистонга картошка экспорт қилишни бошлади. Экспорт октябрь ойининг ўртасида Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон ўсимликлар карантини инспекцияси ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Ўзбекистон Қирғизистондан картошка импорт қилишга рухсати бор 17 та компаниянинг рўйхатини тақдим этган.
Айни дамда Иссиқкўл вилояти тадбиркорлари ва "Наманган Универсал Савдо Инвест" МЧЖ ўртасида 2 минг тонна картошка етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.
Ҳозирги кунда қирғиз томони 66 тонна картошка экспорт қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар