20:42 / 02.11.2018
6 007

Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлашди

Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлашди
Ўзбекистонда 2018 йил бошидан буён гўшт маҳсулотлари ўртача 23 фоиз ошди. Ушбу даврда айниқса мол гўшти ва қўй гўшти нархи сезиларли даражада ўсди.

Шундай қилиб, январь ойидан октябрь ойига қадар мол гўшти нархи (лаҳмдан ташқари) 24,1 фоиз, қўй гўшти нархи эса 22,6 фоиз ошган.

"Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида гўшт маҳсулотлари учун нархлар динамикаси нотинг кўрсаткичларни қайд этган. Хусусан, чорва молларининг гўшт нархи июнь ойида юқори даражада ўсган. Бироқ товуқ гўшти нархи июль ойига қадар ҳар ойда пасайиб борган, аммо август ойидан бошлаб товуқ гўшти нархи ҳам сезиларли даражада кўтарила бошлаган", дейилади баёнотда.

Сентябрь ойига нисбатан жорий ойда парранда гўшти 4,4 фоиз, бройлер гўшти нархи эса 2 фоиз кўтарилган.

Бундан ташқари, октябрь ойида тухум нархи юқори даражада – 15,1 фоиз қимматлади. Йил бошида ушбу маҳсулот нархи 2017 йилга нисбатан 9 фоиз тушганди.

Ўзбекистонда октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 16,3 фоизни ташкил этди. Товар ва хизматлар нархи ўртача 1,3 фоиз кўтарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлашди