21:54 / 02.11.2018
3 882

Бош прокуратурада янги бошқарма ва марказ ташкил этилди

Бош прокуратурада янги бошқарма ва марказ ташкил этилди
“Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2018 йил 1 декабрдан жиноятлар, уларни содир этган шахслар ва жиноят ишларининг ягона ҳисоби Бош прокуратура томонидан юритилади, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

“Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими жорий этилади. Мазкур тизимда электрон статистик карточкалар орқали жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, суд муҳокамалари, суд қарорлари ижроси натижалари, айбланувчи ва жабрланувчилар бўйича маълумотлар киритиб борилади.

Шунингдек, эндиликда жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материалларига тартиб рақами Ягона ахборот тизимига тегишли статистик маълумотлар киритилгандагина берилади.

Фармон билан Бош прокуратура тузилмасида Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида, 2019 йил 1 февралданТошкент шаҳрининг бошқа туманларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноят содир этилишининг сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳлари тажриба сифатида жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги тузилмасида эса 2018 йил 1 декабрдан Ахборот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди. Унинг ўрнида Тезкор-маълумотлар бошқармаси ташкил этилди. Ушбу бошқарманинг ходимларига лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратурада янги бошқарма ва марказ ташкил этилди