date
views 17 940

Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 50 фоиздан кўпроқ ошади

Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 50 фоиздан кўпроқ ошади
Йил давомида Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг иш ҳақи қарийб 52 фоиз оширилади. 2018 йилнинг 1 декабрида иш ҳақи дастлаб 20 фоиз ошади. Бу ҳақда Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.

“Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишни тартибга солди. Шундай қилиб, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг ойлик маошлари 20 фоиз оширилади”, – деди Дилшод Султонов.

2019 йилда иш ҳақи икки марта оширилади: апрель ойида 15 фоиз ва кузда 10 фоиз.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимига 800 млрд сўмга яқин инвестиция киритилди. Кейинги йилда ушбу кўрсаткични 1,2 трлн сўмга ошириш режалаштирилмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида тиббиёт муассасалари ходимларининг ойлик маоши ўртача 1 млн сўмдан кўпроқ бўлгани қайд этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақини ошириш лозимлигини, хусусан, тиббиёт ходимлариникини 26,5 фоиз, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва илмий ходимлариникини 1,5 баробар ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 50 фоиздан кўпроқ ошади