date
views 5 660

Бош прокуратура: яна бир шифокор пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура: яна бир шифокор пора билан қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмасининг гинекология бўлими акушер-гинеколог шифокори С.М. шахсий манфаатларини кўзлаб, фуқаро Г.Х.нинг 4 ойлик ҳомиласини тушириб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 1 млн. 400 минг сўм пулни пора тариқасида олганда ушланган.

Шунингдек, тадбирда фуқаро Г.Х.нинг 16 ҳафталик ҳомиласи борлиги аниқланиб, ҳомиладорлик муддати 12 ҳафтадан ортиқ бўлган шахснинг ҳомиласини сунъий тушириш мумкин эмаслиги ҳақида акушерлик-гинекология бўйича мутахассиснинг хулосаси олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими акушер-гинеколог шифокори С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: яна бир шифокор пора билан қўлга тушди