02:39 / 04.11.2018
3 214

Тошкентда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Тошкентда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди
3 ноябрь куни “Халқлар дўстлиги” саройида Тошкент шаҳрида фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигига риоя қилиши, газдан тўғри фойдаланиш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўз олиб, фуқаролар қиш мавсумида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишлари, пойтахт фаоллари ва мутасаддилари томонидан уларга бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, пойтахт ҳокими Чилонзор ва Юнусобод туманида ис гази билан боғлиқ рўй берган мудҳиш воқеаларга тўхталиб, бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун масъулларга барча чораларни кўриш лозимлигини, фуқароларга эса хушёрликни йўқотмаслик кераклигини айтди.

Йиғилиш давомида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ва бир қатор мутасадди раҳбарлар ёнғин хавфсизлигини олдини олишга қаратилган ишлар бўйича ҳисобот беришган. Ҳисоботларда мавзуга доир ҳаётий лавҳалар ҳам намойиш этилган.

Ж.Ортиқхўжаев мутасаддиларнинг бу борада қилаётган ишлари ҳали қониқарли даражада эмаслигини таъкидлаб, бир қатор масъулиятсиз раҳбарларни қаттиқ огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди