15:53 / 04.11.2018
4 864

Ўзбекистондаги мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади

Ўзбекистондаги мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади
2019 йилнинг 1 январигача Ўзбекистондаги мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади.

Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилишда сўзлаган нутқига таяниб хабар берди.

Президентимиз белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.

Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади