
Олий ҳарбий божхона институти Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Ўзбекистон президенти 2 ноябрь куни божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолаган.
Шунингдек, институт божхона органлари учун таълим муддати тўрт йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди.
Институтда божхона иши ва юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича мутахассислар ўқитилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар