
Жорий йил Ўзбекистонда 2,4 млн тонна гўшт етиштирилиши кутилмоқда. Бу маълумот Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг муҳокамалар порталида жойлаштирилган қонун-лойиҳасида келтирилган.
Маълумотларга қараганда, жами гўшт ҳажмининг 5,5 фоизи саноат корхоналарида қайта ишланади.
Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда йил бошидан буён гўшт маҳсулотлари ўртача 23% ошди. Ушбу даврда, айниқса, мол гўшти (24,1%) ва қўй гўшти (22,6%) нархи сезиларли даражада ўсган.
Нарх ошишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон президентининг 2018 йил 30 октябрда имзолаган “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 январга қадар гўшт маҳсулотларини божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар