21:40 / 05.11.2018
3 635

Хоразмлик журналист озод этилди

Хоразмлик журналист озод этилди
29 октябрь куни хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қўшкўпир тумани Маъмурий ишлар бўйича суд қарорига кўра 7 суткага қамалган Давлатназар Рўзметов жазо муддатини ўтаб, 5 ноябрь куни озодликка чиқарилган. У Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлимида сақланаётган эди.

Хоразмлик журналист, «Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рўзметов бир ҳафта олдин Урганч шаҳрида қўлга олиниб, суд маҳкамасига олиб келинган. Журналистнинг қамалишига сабаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани билдирилганди.

Айни пайтда Рўзметов билан юз берган ҳодиса бўйича айрим маълумотлар маълум қилинган. Kun.uz​ хоразмлик журналист билан юз берган ҳодисани батафсил ўрганмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмлик журналист озод этилди