03:30 / 06.11.2018
3 101

Ўзбекистонда хусусий квартиралар ижараси бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда хусусий квартиралар ижараси бозори ташкил этилади
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, ҳукумат хусусий квартиралар ижараси бозорини очишни режалаштирмоқда, деб ёзади Дарё.

Унинг сўзларига кўра, туризмни келгусида ривожлантириш учун нафақат замонавий ва бренд меҳмонхоналарни қуришни тезлаштириш, балки бюджет меҳмонхоналарни (меҳмон уйлари) ташкил этиш, Airbnb тизими бўйича квартиралар ижарасини ҳам татбиқ этиш лозим.

Май ойининг охирида ҳукумат хусусий уйлар ва квартираларда сайёҳларга хизмат кўрсатганлик учун йиғим энг кам иш ҳақининг 2 фоизини (3444) ташкил этишини белгилаган эди.

Airbnb орқали келишувларни амалга ошириш бир мунча қийин жараён бўлса-да, ушбу тизим орқали квартирасини ижарага беришни истовчилар ҳам талайгина. Ҳозирги вақтга қадар сервисда 200 дан ортиқ таклифлар эълон қилинган. Улардан аксарияти Тошкент, Бухоро ва Самарқандда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда хусусий квартиралар ижараси бозори ташкил этилади