12:54 / 06.11.2018
2 699

Тошкент шаҳар Планетарийсида «Улуғбек юлдузлари» экспонати очилди

Тошкент шаҳар Планетарийсида «Улуғбек юлдузлари» экспонати очилди
Тошкент шаҳрида жойлашган Планетарийда «Улуғбек юлдузлари» экспонати очилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

Унда буюк аллома Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти, астрономияга оид кашфиётлари, илм-фанга қўшган улкан ҳиссаси, шогирдлари даврасида ўтказган бахтли онлари тасвирланган.

Экспонатнинг очилиши ҳамда Тошкент шаҳар Планетарийси ташкил этилганининг ўн беш йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда хорижлик меҳмонлар, Ўзбекистондаги таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёшлар қатнашди.

Тадбирда мамлакатда буюк аждодлар ёдини тиклаш, улар яратган асарларни чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар Планетарийсида «Улуғбек юлдузлари» экспонати очилди