21:02 / 06.11.2018
4 557

Шаҳрисабз Халқ банкига маст ҳолатда кириб, жанжал қилган фуқаро қўлга олинди (видео)

Шаҳрисабз Халқ банкига маст ҳолатда кириб, жанжал қилган фуқаро қўлга олинди (видео)
Шаҳрисабзда Халқ банкига маст ҳолатда кириб, жанжал қилган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2 октябрь куни тахминан 18:10 да юз берди. Шаҳрисабз шаҳар Халқ банкига Н. исмли фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб кирди.
Ушбу содир бўлган воқеани қуйидаги ВИДЕО орқали кўришингиз мумкин.

Банкда хизмат олиб бораётган Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Туманлараро қўриқлаш бўлими ходимлари қонуний талабларига
бўйсунмасдан жанжал қилди. Ножўя ҳаракатлар қилаётган вақтида ходимлар томонидан ушланиб, қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш пункти ходимларига топширилди. Сўнгра шаҳар Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига олиб борилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабз Халқ банкига маст ҳолатда кириб, жанжал қилган фуқаро қўлга олинди (видео)