
Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманида ўзининг 1 яшар гўдагини 1, 000 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Воқеа шу йил 5 ноябр куни содир бўлган. Ю. Н. исмли аёл туман ҳудудида 2017 йил 4 ноябрда туғилган фарзандини «А» исмли шахсга 1, 000 доллар эвазига сотиб юборган. Ваҳоланки, харидор ички ишлар ходимлари тарафидан ташкил этилган тезкор тадбир иштирокчиси, яъни, милиция ходими бўлиб чиқди. Аёл олди-сотди бўлиб ўтган ерда қўлга олинди.
Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 135-моддаси, 3-қисми, «а» пунктига асосан жиноий иш қўзғатилди. Бу модда билан айбдор деб топилганлар одатда 8 дан 12 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади.
Манба: uznews. uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар