
Тошкент-Екатеринбург йўналишидаги 315/316-сонли йўловчи поезд жорий йилнинг 8 декабрдан бошлаб Россиянинг Қозон шаҳригача қатновни амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Поезд белгилаганган жадвалга кўра ҳар шанба кунлари Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқиб, сешанба куни Қозон шаҳрига етиб боради. Эътиборлиси, шу куннинг ўзида йўловчи поезди Қозон – Тошкент йўналиши бўйича ортга ҳаракатланади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ изоҳ беришича, қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар