Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси мамлакатдаги меҳмонхоналар, ҳостеллар ва меҳмон уйларида қисқа вақт ичида нонуштанинг миллий кўриниши жорий этилиши ҳақидаги ташаббус билан чиқди. Бу ҳақда Mahalladosh сайтида хабар берилди.
Қаймоқ, оби нон, сомса, мавсумий мевалар ва сабзавотлар, чой, новвот, ёнғоқлар, қуруқ мевалар ва миллий ширинликлар — буларнинг барчасини «ўзбекона нонушта» стандартига киритиб, турклар, инглизлар ёки французлардаги каби ҳақиқий брендга айлантириш режалаштириляпти.
Ҳозирча бу муҳокамалар босқичида турибди. Ўзбекистондаги йирик меҳмонхоналарда «ўзбекона нонушта» ягоналигича қолмайди. Яқин кунлар ичида маҳаллий меҳмонхоналарда нафақат машҳур инглизча ва французча, балки айтайлик, корейсча, испанча ёки ҳиндча нонушталар ҳам пайдо бўлади. Маҳаллий ошпазлар эса бошқа мамлакатлардан келган ҳамкасбларига «ўзбекона нонушта» сирларини очишади.
Мутасаддилар йирик меҳмонхоналарда «ўзбекона нонушта"нинг жорий этилиши бюджетни тежаш имконини беришини ҳам таъкидлашмоқда. Зеро, миллий нонушта унча қиммат бўлмаса-да, етарли даражада хуштаъм ва тўйимлидир. Айни пайтда миллий стандартни юлдузлари сонидан қатъи назар меҳмонхоналар, ҳостеллар ва меҳмон уйларига татбиқ этиш мўлжалланяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилади
Зоминда тирик илон еган эркак жаримага тортилди
Жиззахда ўқитувчилар фирибгарлик қурбони бўлишди
Тошкентда “Malibu-2” ҳайдовчисига чора кўрилди
Ўзбекистонда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади
Самарқандда сифатсиз алкогол сабаб 5 киши ҳаётдан кўз юмди