
Тошкент шаҳар ҳокимиятида Хитойнинг "Сhina Railway 14th Bureau Group Сo.LTd" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Тошкентда 2 йўналиш бўйича пуллик автомобил йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, ҳокимлик ташаббуси билан "Тошкент – Чимкент" (чегара постигача) ва "Тошкент – Чимён" йўналишларида пуллик автомобиль йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда қурилиш соҳасида Хитой методикаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимияти хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрлаш учун шаҳардаги тўртта профессионал коллеж – базавий ўқиш майдони сифатида танлаб олинди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 