08:57 / 22.11.2018
4 261

Президентга фортепиано чалиб берган аскар имтиёз асосида консерваторияга қабул қилинади

Президентга фортепиано чалиб берган аскар имтиёз асосида консерваторияга қабул қилинади
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонида бўлиб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишгани ҳақида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев бу ерда турли йўналишлар бўйича ўтказилаётган машғулотлар жараёнини кўздан кечирган, ёшлар билан суҳбатлашган эди.

Ўшанда гарнизондаги ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган оддий аскар Жамшид Ҳимматов Ўзбекистон Президентига фортепианода куй ижро этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлди. Президентнинг топшириғига кўра, Жамшид Ҳимматов муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, Ўзбекистон давлат консерваториясига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди.

«Президентимизнинг биз хизмат қилаётган гарнизонга ташрифидан хабар топгач, у кишига фортепианода миллий мумтоз қўшиқларимиздан бирини ижро этиб бериш ташаббуси билан чиқдим. Бу фикримни командирларим, хизматдош дўстларим ҳам қўллаб-қувватлади ва мен орзуимга эришдим. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан менга билдирилган юксак ишончдан унумли фойдаланиб, келажакда Қуролли Кучларимиз ҳарбий оркестрида хизмат қилиш ниятим бор», — дейди Жамшид Ҳимматов.

Жамшид Ҳимматов 1998 йили Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида туғилган. 2017 йили Термиз санъат коллежида «Академик вокал артисти» йўналиши бўйича таҳсил олган. 2018 йили муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва ҳозирда Нукус гарнизонида йигитлик бурчини ўтамоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президентга фортепиано чалиб берган аскар имтиёз асосида консерваторияга қабул қилинади