
Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор ходимлари С.Я ва И.Х. 22 ноябрь, тунги соат 01:30ларда хизмат вазифасини ўтаётиб, фуқаролар З.Т, С.Н, Ф.Ю, Э.Э, А.С, Х.М ва А.Ж.ни тўхтатиб, уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ўзларини таништиришини сўрашган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, фуқаро А.Ж. ички ишлар ходимлари талабига бўйсунмай қаршилик кўрсатган ва телефон орқали укаси С.Ж ва жияни З.Қ.ни чақирган.
Қариндошлари воқеа жойига етиб келгач, бу шахслар ички ишлар ходими И.Х.ни аёвсиз уриб, тепкилаб ўлдиришади ва иккинчи ходим С.Я.ни калтаклаб, тан жароҳати етказадилар.
Жиноят содир этган ака-ука ва жиян қўлга олиниб, уларга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2- қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Низонинг бошқа иштирокчилари ҳам гувоҳ сифатида қўлга олинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.