18:08 / 27.11.2018
7 940

Олтинкўллик эр телефон қувватлагич билан хотинини бўғиб ўлдирди (видео)

Олтинкўллик эр телефон қувватлагич билан хотинини бўғиб ўлдирди (видео)
Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли турмуш ўртоғини телефон қувватлагич билан бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда Turon24га вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Шерзод Нуриддинов маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 октябрь куни Олтинкўл туманидаги Чаққон-2 маҳалласида яшовчи Ш.А. турмуш ўртоғи, 22 ёшли Ш.З.ни бўғиб ўлдиргaн.

“Ш.А. турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик сабабли қотилликка қўл урган. Тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига ҳавола қилинди, – дейди Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Мирзажон Қурбонов. – Ҳозирги кунда Ш.А.га нисбатан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”.

Ш.А.нинг билдиришича, хотини унга ҳақоратли сўзларни айтгандан ўзини тутолмай телефонни қувватлантирувчи сим билан бўға бошлаган.

“Қарасам аёлим кўкариб кетган экан. Қўлимни олганимда аёлим ҳаракатдан тўхтаб қолган эди. Қўрқиб кетдим. Нима қилишимни билмадим. Қилмишимдан қаттиқ пушаймонман”, дейди айбланувчи A.Ш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олтинкўллик эр телефон қувватлагич билан хотинини бўғиб ўлдирди (видео)