
Ичан қалъада Visa Card, Master Card, American Express, China Union Pay карталарини қабул қиладиган банкомат ва терминалларни ўрнатиш ишлари бошланди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Қўмитанинг маълумотига кўра, мазкур банкоматлар ва терминаллар асосан туристлар йиғиладиган жойларда, шунингдек, Ичан қалъа ҳудудида валюта алмашинуви ва эмиссия операциялари учун ўрнатилади.
Хусусан, 2019 йилнинг январь ойи охирига қадар Ичан қалъага "24/7" режимида ишловчи 28 та банкомат ўрнатилади.
Банкоматларни ўрнатиш 2017-2021 йиллар мобайнида Хива шаҳри ва Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастурида доирасида амалга оширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар