
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини айтган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
– Мана, Амир Темур бобомиз билан ҳаммамиз фахрланамиз. Лекин, холисона айтайлик, улуғ соҳибқироннинг “Тузуклар”ини қанча аскар ўқиган? – дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев. – Ёки буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва ҳарбий маҳорати ҳақида ҳамма ҳам етарли билимга эгами? Ваҳоланки, бу аждодларимизнинг ғалабалари, стратегия ва тактикаларини дунёдаги кўплаб ҳарбий мактаб ва академияларда бугун ҳам ўрганишади.
Президент илғор ҳарбий қисмларга улуғ ўзбек саркардаларининг номини бериш, моҳир лашкарбошилар ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга ҳам кўрсатма берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар