13:15 / 30.11.2018
4 901

Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланиши кутиляпти

Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланиши кутиляпти
Яқин соатларда Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланиши кутиляпти. Урганч шаҳрида 30 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу масала кўриб чиқилади.

Ҳозирги пайтда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бўлиб, у 2018 йилда ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

2017 йил сентябридан Илгизар Собиров ҳоким бўлган. Айрим маълумотларга қараганда, у соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилган, бироқ яқинда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси этиб тайинланган.

Илгизар Собировгача вилоятда Пўлат Бобожонов ҳоким бўлган, кейинчалик у Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб тасдиқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланиши кутиляпти