ФВВ «Қамчиқ» довони бўйича огоҳлантириш билан чиқди

  • 30-11-2018, 20:00
  • 822
  • Жамият
  • ФВВ «Қамчиқ» довони бўйича огоҳлантириш билан чиқди
    Жорий йилнинг 30 ноябрь куни кечаси ва 1 декабрь куни тонгда «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида кучли қор ёғиши кузатилади.

    ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 18-23 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.

    «Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.

    » » ФВВ «Қамчиқ» довони бўйича огоҳлантириш билан чиқди