
Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:
- транспортдаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;
- ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганида;
- транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;
- транспорт ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
- ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;
- ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар