22:05 / 06.12.2018
5 838

Ўзбекистондаги янги хорижга чиқиш паспорти қанақа бўлади?

Ўзбекистондаги янги хорижга чиқиш паспорти қанақа бўлади?
Фото: «Podrobno.uz»
Янги хорижга чиқиш паспорти — 48 варақдан иборат жигарранг ҳужжат бўлиб, Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари билан безатилган бўлади, деб хабар қилмоқда «Daryo.uz».

Шунингдек, ҳужжат безагида сув белгилари, саккиз бурчакли пентаграмма, ранги алмашадиган бўёқ, муар эффекти, металлашган ҳимоя ипи ва ламинация қилинган плёнкадан фойдаланилади.

Ҳужжатга электрон чип ўрнатилган бўлади.

Янги хориж паспортини олиш учун биометрик маълумот олиш учун 12 та янги станциялар ўрнатиш режалаштирилган, деди Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари Қудрат Йўлдошев.

Уларнинг ҳар бири кунига 180—200 кишига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

Ҳозирда Тошкентда 20 та шундай станция фаолият юритмоқда.

Янги ҳужжатни олиш учун фуқаролар яшаш манзили бўйича ИИВ органларига мурожаат этишлари, анкета-аризани тўлдиришлари, фотосурат, паспорт нусхаси ва «военкомат»дан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) топширишлари керак бўлади.

Давлат божи — энг кам иш ҳақининг 150%ни ташкил қилади. Ҳужжат 10 кун ўтгач тайёр бўлади.

Вояга етмаганлар янги паспорт билан 5 йилгача, 16 ёшдан катталар — 10 йил муддатгача чегарани кесиб ўтишлари мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги янги хорижга чиқиш паспорти қанақа бўлади?