Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция талаблари асосида Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этган. Бу ҳақда 7 декабрда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида айтиб ўтган.
"Жаҳон тажрибасига назар ташласак, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Болгария, Греция, Латвия, Эстония каби кўплаб мамлакатларнинг парламентларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссия ва қўмиталар мавжуд. Ана шу илғор хорижий тажрибалар ва Конституциямиз талаблари асосида Олий Мажлис палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этаман. Ушбу қўмиталар барча бўғиндаги давлат идораларида коррупцияга қарши курашни янада кучайтиришга вакиллик органи сифатида муносиб ҳисса қўшиши лозим", деган президент.
Таъкидланишича, 2018 йилда коррупциядек оғир жиноятни содир этган 1 минг 177 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
"Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз", дея таъкидлаган давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади