21:00 / 10.12.2018
3 906

Прописка тизимига қандай ўзгартиришлар киритилади?

Прописка тизимига қандай ўзгартиришлар киритилади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев прописка ва паспорт қоидалари бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Унинг ёзишича, Қонунчилик палатасининг 30 ноябрь кунги ялпи мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиққан. Шу жумладан, ҚЛ 418-сонли Қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланган.

Қонун лойиҳасига кўра, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 223-модда учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши — энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди».

Энди амалдаги таҳрирга эътибор қилсак, унда:

«Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади», деб белгиланган эди.

Шунингдек, янги лойиҳа билан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Паспорт тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларини эркинлаштириш, Давлат дастурининг 56-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида жарима миқдорини энг иш ҳақининг 10 ва 15 бараваридан 5 ва 10 бараварига камайтириш таклиф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прописка тизимига қандай ўзгартиришлар киритилади?