
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишда давом этади.
ЎзА мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 10 декабрь ҳолатидаги нархларини тақдим этди.
Мол гўшти - 26 000 сўмдан 40 000 сўмгача

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўштини 26000 сўмдан 40000 сўмгача бўлган нархларда сотиб олиш мумкин. Ушбу нарх ўтган ҳафталарга қараганда арзонлашганини кўрсатади.
Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан бошланса, энг қиммат нарх ҳам ушбу бозорда – 40000 сўм.
Пойтахтимиз марказий бозорларида 1 кг. мол гўштини 28000 – 38000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Қўй гўшти - 28 000 сўмдан 44 000 сўмгача

Бу ҳафтада нархлар ўзгаришсиз қолган.
Пойтахт бозорларида 1 кг. қўй гўшти 28000 – 40000 минг сўмгача сотилмоқда.
Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.
Товуқ гўшти - 13 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Товуқ гўшти мамлакатимиз бозорларида бироз қимматлашди.
Энг қиммат нарх Фарғона марказий деҳқон бозорида – 18500 – 20000 сўм
Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12000 – 18000 сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозордан 1 кг. товуқ гўштини ўртача 11000 сўмдан 15000 сўмгача бўлган нархларда харид қилиш мумкин эди.
Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 17000 сўмдан сотилмоқда.
Гуруч - 3 500 сўмдан 14 000 сўмгача

Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашди.
Энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 4700 – 14000 сўм.
Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 3500 – 10000 сўм.
Ўсимлик ёғи - 8 000 сўмдан 13 000 сўмгача

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000 – 10500 сўм.
Энг қиммат нархлар Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 10000 – 13000 сўм.
Ун - 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон вилояти) – 3500 – 4000 сўм.
Шакар - 4 200 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 5000-5500 сўм.
Энг арзон нарх Миробод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4200 – 4500 сўм.
Тухум - 450 сўмдан 700 сўмгача

Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.
Картошка - 1 100 сўмдан 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 1100 сўмдан 2000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2000 – 3000 сўмгача.
Пиёз - 500 сўмдан 1 500 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахт марказий бозорларида – 500 сўмдан 1000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон вилояти)да – 1250 – 1500 сўмгача.
Хўжалик совуни - 1 500 сўмдан 3 500 сўмгача

Мамлакатимиз аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин. Энг арзони эса 1500 сўмдан сотилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар