19:34 / 11.12.2018
6 159

Ўзбекистонда ҳимоя қилинадиган шахслар рўйхати белгиланди

Ўзбекистонда ҳимоя қилинадиган шахслар рўйхати белгиланди
Фото: Сенат ахборот хизмати
Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди

Олий суд, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, «Маҳалла» фонди, шунингдек бошқа манфаатдор идоралар вакиллари ишчи гуруҳ таркибидан жой олди.

Йиғилишда «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ҳужжат жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тизимини белгилаш тартибини, уларни қўллаш асослари ва тартибини белгилашга қаратилган. Қонунда ҳимоя қилинадиган шахслар рўйхати белгилаб берилган. Ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура органлари, божхона органлари, судлар уларнинг ҳимоясини таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи тузилмалар сифатида кўрсатилган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни ҳам кўриб чиқди.

Қайд этилганидек, қонунда Жиноят, Жиноят-процессуал ва Меҳнат кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Жиноий ва маъмурий қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатда жамоат тартибини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутади ва тиланчилик билан шуғулланганлик, бунга вояга етмаган ва кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни жалб этганлик учун жавобгарликни белгилаб қўйишга қаратилган.

Ўзгартиш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳам киритилди, ишга қабул қилиш тартибига ва бу жараёнда иш берувчининг жавобгарлигига оид айрим қоидалар соддалаштирилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳимоя қилинадиган шахслар рўйхати белгиланди