
2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
"Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;
2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;
2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди", дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар