
Пиротехника воситаларининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқатилишига қарши кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамай, қонун бузилиши ҳолатлари учраб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг “На посту” газетаси хабар бермоқда.
Хусусан, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан шаҳардаги хонадонлардан бири текширилганида, уйда 1,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
“Шу кунларда ушбу йўналишдаги тезкор-профилактика тадбирлари бутун вилоят бўйлаб давом этмоқда”, – дейилади газета хабарида.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг